Москвада икки кекса аёлни ўлдирган қирғизистонлик узоқ йилга қамалди

Жамият 06 Декабрь 2016 3968

Суд 2015 йил Москвада ёлғиз яшовчи икки нафар аёлнинг жонига қасд қилган 33 яшар Фарҳод Ҳабибилаевга ҳукм ўқиди. У қурбонларининг уйига тиббий жиҳоз олиб келувчи курьер қиёфасида кирган. Бу ҳақда 6 декабрь куни Россия тергов қўмитаси пойтахт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Юлия Иванова маълум қилди.

Ф. Ҳабибилаев 24 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. У дастлабки 10 йилни қамоқхонада, қолган жазо муддатини эса қаттиқ тартибли колонияда ўтказади.
«Ҳибибуллаев 2015 йилнинг 25 май куни Москва шаҳрида ёлғиз яшовчи 76 яшар аёлга ҳужум қилади. Уни бўғиб ўлдиргач, хонадондан 20 минг рубль олиб чиқиб кетади. Кейинроқ, 2015 йилнинг 24 июнь куни Москва шаҳрида ёлғиз яшовчи 88 яшар аёлнинг бошига ўтмас буюм билан камида етти марта уради, сўнгра уни бўғиб ўлдиради», — деди Иванова.

Иккинчи қурбонининг жонига қасд этган жиноятчи хонадонни тинтиб чиқиб, у ердан 70 минг рубль ҳамда жабрдийданинг укасидан ёдгор қолган “Собиқ иттифоқ қаҳрамони” орденини олиб чиқиб кетади.

Суриштирув натижалари шуни кўрсатди-ки, Қирғизистондан Москвага келган 33 яшар Фарҳод Ҳабибуллаев ҳақиқатан ҳам тиббиёт фирмаларидан бирида ноқонуний равишда курьер бўлиб ишлаган. Унинг қурбонлари ана шу фирма мижозлари бўлишган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар