Мўғулистондаги Оюу толгой конида экспортни тўхтатиш оқибатида Хитой-Мўғулистон чегарасида юк машиналаридан иборат жуда катта тирбандлик юзага келган. Бу ҳолат Хитойнинг кўмир ва мис концентларини олиб ўтишга бўлган янги божхона йиғимлари билан боғлиқ, деб хабар беради маҳаллий Монцамэ ахборот агентлиги.

«Turquoise Hill Resources» компаниясининг хабар беришича, Оюу конида мис концентатини экспорт қилиш биринчи декабрдан бошлаб номаълум муддатга қолдирилган.

Компаниянинг таъкидлашича, Хитой томонининг янги талаби сабаб жуда катта юк машиналари тирбандлиги пайдо бўлган. Улар назорат пункти ва чегарадан ўтиш навбатини пойлашмоқда. 

Хитой эса янги божхона йиғимларини Ганц мод чегара пунктидаги ускуналарни модернизация қилиш мақсадида киритди. 

«Frontera» нашри Мўғулистондан Хитойга чўзилиб кетган 60 километрлик юк машиналарининг тирбандлиги тасвирланган видеони чоп этди.