Нидерландиянинг йирик банки Осиё ва Яқин Шарқдаги активларини 20 миллиард долларга сотиб юборади

Иқтисодиёт 06 Декабрь 2016 1771
Фото: abnamro.com

Нидерландиянинг ABN Amro банки Лихтенштейндан бўлган LGT компаниясига хусусий мижозларга банк хизматини кўрсатиш бизнесини сотиб юбормоқчи. Унинг қиймати 20 миллиард доллар атрофида баҳоланган. Бу ҳақда ABN Amro баёнотида айтилди.

«Стратегиямизни қайта кўриб чиқиб, Европанинг шимоли-ғарбий қисмида хусусий мижозларга банк хизматларини кўрсатиш бўйича бизнесимизни янада мустаҳкамлашга бор эътиборни қаратишга қарор қилдик. Шу сабабдан, хусусий банк бизнесни сотишимиз – бу йўналишдаги табиий қадамдир», - маълум қилди ABN Amro бош директори Йерун Рийпекма.

Маълум бўлишича, келишув 2017 йилнинг иккинчи кварталида якунига етказилади.

Хабарларга кўра, LGT бошқарув компанияси келишув тугатилгач, активлар ҳажмини 40 миллиард долларга етказади.
 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар