Остонада бир аёл бош прокуратура биноси ёнида ўзига ўт қўйди

Жамият 06 Декабрь 2016 7697
Фото: Турара Казангапова ©

Қозоғистон пойтахти Остонада бир аёл бош прокуратура биноси ёнида ўзига ўт қўйди. Бу ҳақда Tengrinews.kz ахборот агентлиги хабар бермоқда

Бош прокуратурада айтилишича, 6 декабрь соат 12.16да бош прокуратура назорат-ўтказиш пункти хонаси ёнига бир аёл уч ҳамроҳи билан келиб, устки кийимини ечиб, устига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборган.

"Назорат-ўтказиш пункти ходимлари оловни ўчириш бўйича зудлик билан чоралар кўришган. Аёл бирданига ва кутилмаганда ҳаракат қилган ва ўзига ўт қўйишдан аввал ҳеч қандай эътироз билдирмаган. Аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, тез ёрдам чақиртирилган", деб маълум қилинди прокуратурада.  
 
Таъкидланишича, М.Рисманова исмли бу аёл ўғли судланганига норозилик сифатида шундай йўл тутган. У бош прокуратурага 28 ноябрда мурожаат қилган. Унинг даъволари текширилиши учун бош прокуратура суддан жиноий иш материалларини сўраган.

Аёлнинг ўғли 2015 йил июнда катта миқдорда героин ва гашиш сақлаганлик учун 4 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинганди. Судланувчи ҳукм устидан шикоят қилган, бироқ унинг шикояти қондирилмаган.
 
Остонадаги биринчи шаҳар шифохонаси қабул бўлимида аёл жонлантириш бўлимида эканлигини маълум қилинган.
 
 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28025 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14915 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56027 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 612 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 609 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2323 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 617 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 617 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 840 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар