Мадриднинг «Реал» клуби мураббийлар штаби Швециянинг АИК клуби ҳужумчиси, Европада кўпчилик янги Златан Ибраҳимович бўлишини башорат қилаётган Александер Исаакнинг хизматларига қизиқиши билдирмоқда, Бу ҳақда Expressen нашри хабар тарқатди. 

Манба берган хабарига кўра, испан клуби 17 ёшли Исаакни сотиб олиш бўйича швед жамоасига таклиф билан чиққан, бироқ рад жавоби олган. «Реал» футболчига 8 млн таклиф қилган ва Рождество байрамигача уни ўз сафига таклиф қилишни истаганди. Футболчининг агенти ўз навбатида бир неча бор «Қироллик клуби» томонидан қизиқиш бўлганини тасдиқлаган. Аммо Исаак ўйин амалиётига эга бўлиш ва ўсишда давом этиш учун шошилишни истамаяпти.

Исаакнинг швецияликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган.

Ибраҳимович ўзининг собиқ жамоаларига «янги Златан»ни сотиб олишни тавсия қилди

17 ёшли футболчининг битта ўйинини томоша қилиш учун жаҳоннинг турли клубларидан 90 нафар скаут келди