Россия бош вазири Дмитрий Медведев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг янги президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Россия ҳукуматининг сайтида маълум қилинган.

Медведев телефон орқали суҳбатда Шавкат Мирзиёевни сайловлардаги ғалаба билан табриклаб, унга "белгилаган вазифаларни амалга оширишда муваффақиятлар тилаб қолган".

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг янада ривожланишидан манфаатдорликни тасдиқлаган. 

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ҳам Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклаганди. У Ўзбекистоннинг янги президентини Россияга ташриф буюришга таклиф қилган.