С гуруҳи. Навбатчи ўйинлар анонси

Спорт 06 Декабрь 2016 4529

ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимидан кейин энг қизиқарли ўтиши керак дея баҳоланган С гуруҳи бу ишончни қайсидир маънода оқлади. Голларга бой, қизиқарли учрашувлар кўп бўлди. Фақат 5-тургача. Tribuna.Uz сўнгги турда ҳеч қандай масала ҳал бўлмайдиган гуруҳ учрашувларини ёдингизга солиб ўтади.

С гуруҳи

БАРСЕЛОНА - БОРУССИЯ М (00:45, Матч! Игра)
Бош ҳакам: 
Сергей Карасёв (Россия)

Юқорида эслаганимиз каби бу учрашув амалда ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Натижа на мезбонлар ва на меҳмонларнинг турнир жадвалидаги ўрнига ўрнига таъсир кўрсатади. Фақатгина ғалаба учун УЕФА тўлайдиган сумма орқали бюджетни бойитиб олиш имкониятини бериши мумкин.

«Барселона» ўтган ҳафта давомида ЕЧЛ ҳақида умуман ўйлагани йўқ. «Эл-класико»да майдонга тушган каталонияликлар сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига икки очкони бой бериб қўйишди. Ла лигадаги 14 турдан кейин жамоа азалий рақибидан 6 очко ортда қолмоқда. «Боруссия» эса меҳмонда даҳшатли даражада ёмон футбол кўрсатишда давом этмоқда. Дортмундда 1:4 ҳисобида бой берилган ўйин билан қўшиб ҳисоблаганда Андре Шуберт шогирдлари кетма-кет саккизинчи учрашувда меҳмондан ғалабасиз қайтишди.

«Барселона»да жароҳатланганларнинг деярли барчаси сафга қайтди. Биргина Жереми Матьё жамоа лазаретида қолмоқда. Лекин ўйиннинг аҳамияти юқори бўлмагани боис, Мадрид билан ўйинда бироз лат еган Неймарнинг ҳам бу учрашувда ўйнамаслиги олдиндан маълум бўлди. Шунингдек ўйинда Иван Ракитични ҳам кўрмайсиз. «Боруссия»да эса Ибраима Траоре, Мамаду Дукур ва Патрик Ҳерманн жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборади. Ларс Штиндл эса дисквалификация муддатини ўташи керак.

МАНЧЕСТЕР СИТИ – СЕЛТИК (00:45)
Бош ҳакам: 
Славко Винчич (Словения)

Биринчи ўйин кириш қисмидаги матнни бу ерга шунчаки кўчириб ўқиб олишингиз мумкин. Бу ўйиннинг аҳамияти ҳам назорат-синов учрашуви билан тенг дейиш мумкин.

«Манчестер Сити» ўтган ҳафтани жуда ёмон кайфиятда якунлади. «Челси»га қарши учрашувда ғалаба қозониб турган жамоа охирида имкониятни бой бериб қўйди. «Селтик» эса ўзи алоҳида дунё бўлган премьер-лигасида «Мазеруэлл» меҳмони бўлиб голларга бой бўлган ўйинни (4:3) ўз фойдасига ҳал қилди.

Фернандиньо ҳақиқий меҳнат таътилига чиқди дейиш мумкин. Ўтган ҳафта АПЛнинг кейинги 3 учрашувида ўйнай олмаслиги маълум бўлган футболчи ундан олдинроқ ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турини ўтказиб юбориши аниқ бўлганди. Жароҳати сабаб Раҳим Стерлинг ва Венсан Компани ҳам бу учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Ўйиннинг аҳамиятига қараб яна бир қатор асосий таркиб футболиларига дам берилса ажаб эмас. «Селтик»да эса Скотт Синклэйр жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар