Қаршининг «Насаф» клуби яримҳимоячиси Азиз Ғаниев яқин кунларда Россияга жўнаб кетади.

Tribuna.uz нашри берган хабарга кўра, Азиз Ғаниев Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубида кўрикдан ўтади. Кўрик муваффақиятли ўтса, футболчи кейинги йилдан бошлаб Россия Премьер-лигаси жамоаси сафида тўп суришни бошлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Зенит» вакиллари футболчининг ўйинларини кузатишган ва унинг трансфери бўйича музокаралар олиб боргани ҳақида хабар тарқатилганди.

Азиз Ғаниев «Насаф»нинг жорий мавсумдаги Олий Лига ўйинларида 17 бор кўриниш берган. Шулардан 11 тасида учрашувни бошланғич таркибда бошлаган.