8 декабрь Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ёмғир ёғиши кузатилади

Ўзбекистон 07 Декабрь 2016 11638

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 4-6, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Кўпроқ янгиликлар