АҚШнинг Оҳайо штатида полиция ходими у билан зиддиятга борган БААлик талабани отиб ташлади. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланиб, “Рейтер” хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, воқеа якшанба куни юз берган. Полицияга йўл ҳаракати бузилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушади. Полицияда маълум қилишларича, хавфли ҳаракат қилган автомобиль қайрилиб тўхтайди, ҳайдовчи ўрмонга беркинади. У ерда уни полиция қувиб етади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими билан зиддият юзага келади ва йигит отиб ташланади.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган йигит 26 ёшда бўлиб, исми Саиф Носир Муборак Аламерий бўлган. У Кливленд университетида таҳсил олган. Унинг ўлимига қотиллик сифатида қаралмоқда.
Агентлик хабарига кўра, БАА ТИВ вакили элчихона мазкур ишни ўрганаётгани ҳақида маълум қилган.