“Барселона” футбол клуби ҳужумчиси Луис Суарес соатига 140 километр тезликда келган тўпни қабул қилиб олди. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда.

Уругвайлик футболчи тўпни оёғининг ташқи юзаси билан қабул қилиб, сўнг зарба берган. Шу тариқа, “Барселона” форварди Лондоннинг “Арсенал” клуби ўйинчиси Алексис Санчеснинг ҳаракатини такрорлади.