Bloomberg: ОПЕКга кирмайдиган икки давлатгина нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришга рози бўлмоқда

Иқтисодиёт 07 Декабрь 2016 3686
Фото: Reuters

ОПЕКга кирмайдиган Россия ва Уммонгина кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришга рози бўлмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"ОПЕК фикрича, Россия ва Уммон томонидан айтилган нефть қисқартирилиши атайлаб қилинади ва қазиб олишнинг табиий пасайиши ҳисобланмайди", деб айтилди агентликда.

Бундан ташқари, ОПЕК нефть қазиб олишнинг табиий пасайишларини ҳам қабул қилишга тайёр. ОПЕКга кирмайдиган кўп давлатларда табиий пасайиш кузатилмоқда.

10 декабрда Венада ОПЕКга аъзо ва унга кирмайдиган давлатлар вакиллари ўртасида музокара бўлиб ўтади. ОПЕКнинг нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш қарорига унга кирмайдиган давлатларнинг қўшилиши бу музокаралардаги асосий масала бўлади. Аввалроқ ОПЕК бош котиби ташкилот унга аъзо бўлмаган 14 та давлатга учрашувда иштирок этиш таклифини жўнатганини маълум қилди. Бундан аввал Венесуэльа нефть вазири учрашувда ташкилотга кирмайдиган тахминан 20 давлат иштирок этишини айтганди. Улар орасида Қозоғистон, Уммон ва Лотин Америкасининг бир қатор давлатлари бор.

30 ноябрда ОПЕК 8 йил ичида биринчи марта нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 32,5 млн баррелгача камайтириш қарорини қабул қилди. Унга кўра, 2017 йил 1 январидан картель аъзолари нефть қазиб олиш ўртача бир кунлик ҳажмини 1,164 млн баррелга камайтиришади.

Энди ташкилот шундай битимни унга аъзо бўлмаган давлатлар билан ҳам тузиши керак. ОПЕК бу давлатлардан нефть қазиб олиш ҳажмининг кунига 600 минг баррелга камайтирилишини кутмоқда.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар