Аргентина пойтахтидаги метрополитен ходимлари касаба уюшмалари ишчилардан бирининг вафот этгани сабаб иш ташлаш эълон қилишди. Норозилик туфайли метронинг барча йўналишларида ҳаракат тўхтаб қолган.

21 ёшли Матиас Крюгер тахминан 02:30 да (Тошкент вақти билан 10:30) депода кондиционерни таъмирлаш жараёнида ток уриши туфайли ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, айни дамда рўй берган воқеа сабаблари ойдинлаштирилмоқда.

Иш ташлаш ташкилотчилари поездлар ҳаракати қачондан тикланиши борасида маълумот беришмаган. "Ўйлашимча, экспертиза якунига етгач, биз иш ташлашни ҳам тугатамиз", - дея айтиб ўтган поезд машинистлари ва автобус ҳайдовчилари манфаатларини ҳимоя қилувчи касаба уюшма бош котиби Роберто Фернандес.