Дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчиси Лионель Месси ёки Криштиану Роналду эмаслиги аниқ бўлди.

Футболга оид махфий ҳужжатларни ошкор қилиш билан шуғулланадиган Football Leaks портали эълон қилган ҳужжатга кўра, Аргентина терма жамоаси ва Хитойнинг «Хэбэй Чайна Форчун» жамоаси футболчиси Эзекиэл Лавесси оладиган ҳафталик маош 577 минг евро, ёки йиллик 30 миллион еврони ташкил қилиши аниқланган. 

Бу 31 ёшли футболчи дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчиси саналишини кўрсатади.