Европа чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган сўнгги тур учрашувларида кутилмаган натижа қайд этилди.

Ўз уйида «Лудогорец»ни қабул қилган «ПСЖ» кутилмаганда ғалаба қозона олмади ва биринчи ўринни «Арсенал»га бой бериб қўйди. Ҳар доим иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиб «Барселона» дуч келиб қолишдан нолийдиган Арсен Венгер жамоаси бу сафар каталонияликларга рўбарў келмаслиги аниқ бўлди.

«Лудогорец» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган бўлишига қарамасдан, Европа лигаси йўлланмасига эга чиқди. «Базель» учун евромавсум эрта якунланди.

ЕЧЛ. 6-тур

ПСЖ (Франция) – Лудогорец (Болгария) 2:2 (0:1)
Голлар:
0:1 – 15 Вура, 1:1 – 61 Кавани, 1:2 – 69 Кристалдо, 2:2 – 90 Ди Мария.
ПСЖ: Ареоля, Маркиньос, Максвелл (Курзава, 80), Менье (Орье, 88), Тиаго Силва, Мотта, Матюиди, Бин Арфа, Ди Мария, Лукас Моура (Хесе, 85), Кавани.
Лудогорец: Стоянов, Моци, Пластун, Сисиньо, Натанаэл, Марселиньо (Кампаньяро, 86), Андрианантенаина, Жонатан Кафу, Кристалдо (Кешерю, 90), Вура (Лукоки, 72), Дяков.
Огоҳлантириш: Мотта (17).

Базель (Швейцария) – Арсенал (Англия) 1:4 (0:2)
Голлар:
0:1 – 8 Перес, 0:2 – 16 Перес, 0:3 – 47 Перес, 0:4 – 53 Ивоби, 1:4 – 78 Думбия.
Базель: Вацлик, Сухи, Траоре, Ланг, Альварес, Диэ (Дзуффи, 74), Чака, Дельгадо (Думбия, 55), Эльюнусси (Калла, 59), Штеффен, Янко.
Арсенал: Оспина, Ҳолдинг, Гиббс, Габриэл, Косьельни, Озил (Уолкотт, 74), Чака, Ивоби, Рэмзи (Жиру, 70), Санчес (Эль-Ненни, 70), Перес.
Огоҳлантиришлар: Гиббс (36), Альварес (66).