Ҳиндистон 280дан ортиқ вертолётнинг парвозини тақиқлади

Жаҳон 07 Декабрь 2016 3168

Ҳиндистон мудофаа вазирлиги Cheetah ва Chetak русумли 280дан ортиқ вертолётнинг парвозини бутунлай тўхтатди. Hindustan Aeronautics Limited миллий компанияси уларнинг ҳар бирини хавфсизлик жиҳатидан қайта ўрганиб хулосасини бермагунча, ушбу турдаги вертолётлар уча олмайди. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ушбу учар техникаларнинг тез-тез ҳалокатга учраб туриши, шундай қарор қабул қилишга сабаб бўлган. 

Хабарда айтилишича, "комплекс текширувларни ўтказишга, хусусан, 30 ноябрда Cheetah вертолётининг Ғарбий Бенгалияда қулаб тушиши оқибатида 3 кишининг ҳаётдан кўз юмгани сабаб бўлган".

Умуман, 50 йиллар муқаддам ишлаб чиқилган вертолётлар билан 2012-2016 йилларда юз берган 7та йирик фожиада жами 12 киши ҳаётдан кўз юмган. 

Ҳиндистон ҚК енгил вертолётлари паркидаги Cheetah ва Chetak яқин-яқингача HAL томонидан Франциянинг ҳозирда мавжуд бўлмаган икки фирмаси Aerospatiale ва Sud Aviation томонидан берилган лицезия асосида ишлаб чиқилган. 1960 йиллар ўрталаридан бери жами 625 дона вертолёт ишлаб чиқарилган. Гарчи уларни ишлаб чиқиш тўхтатилган бўлса-да, "HAL мавжудларининг техник ҳолати учун масъулдир".

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар