Ҳиндистон ҳукумати мамлакатдаги "энг бадавлат оилани" қайд қилишдан бош тортди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги. 

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўзининг сайловолди ваъдаларини бажаришга интилиб, ўз даромадларини яширувчи шахсларга уларнинг даромадидан бир марталик 45 фоизлик ҳақ ундириш эвазига амнистиция тақдим қилишга рози бўлди.

Таъкидланишича, Ҳиндистон молия вазирлиги 4 кишидан иборат оила топширган 29 млрд долларлик декларацияни қабул қилишдан бош тортди. Вазирликда бу декларация "шубҳали" деб топилгани айтилди.

Мумбайлик бу оила декларация қилинмаган даромадлар учун амнистия тақдим қилиниши давлат дастуридан фойдаланмоқчи бўлди. Бу декларация қабул қилинганда ушбу оила Ҳиндистоннинг энг бой одами, 21 млрд долларлик бойликка эга бўлган тадбиркор Мукеш Амбанидан ҳам бойроқ бўларди.

"Аёнки, бу пул ювишга уринишдир, ҳукумат идоралари томонидан бу ҳолат бўйича тергов бошлаш тўғри бўларди", деб айтди Демократик ислоҳотларни бошқариш уюшмаси вакили Анил Верма.

Афв этиш дастури ҳозирдаёқ 673,8 млрд рупий миқдорида ноқонуний даромадни аниқлашга олиб келди. Фақатгина икки ҳолда молия вазирлиги буни рад этди.

Аввалроқ Моди мамлакатда ўтказилаётган "карахт қилувчи" валюта ислоҳотини аччиқ чой дамлашга қиёслаганди.