Индонезиядаги кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга етди

Жаҳон 07 Декабрь 2016 2588
Архив сурат. Reuters

Индонезия қирғоқларида юз берган кучли зилзила оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб инсон жароҳат олган. 6,4 магнитудали ер силкиниши чоршанба куни юз берди, деб хабар қилади Синьхуа агентлиги.

Табиий офат ўнлаб уйлар, бино ва ибодатхоналарни вайронага айлантирди.

Зилзила маҳаллий вақт билан тахминан соат 05:03 да (Тошкент вақти билан 03:03) юз берган. Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, унинг маркази Суматра оролининг шимолий қирғоғида жойлашган Банда-Ачех шаҳридан 92 километр шарқда бўлган.
 

Кўпроқ янгиликлар