Индонезиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 90 нафардан ошди

Жамият 07 Декабрь 2016 2718
Фото: EPA

Индонезия қирғоқларида юз берган 6,4 магнитудали зилзила оқибатида камида 92 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Sky News Australia.

Мамлакат ҚКнинг Ачех вилоятидаги қўмондони сўзларига кўра, ер силкиниши натижасида 300 га яқин киши жабрланган бўлиб, 73 нафар инсоннинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Қутқарувчиларнинг маълумотига кўра, табиий офат сабаб 125 уй, 105 нотурар жой объектлари ва 14 масжид вайронага айланган.

Аввалроқ, 54 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Зилзила маҳаллий вақт билан тахминан соат 05:03 да (Тошкент вақти билан 03:03) юз берган бўлиб, унинг маркази Суматра оролининг шимолий қирғоғида жойлашган Банда-Ачех шаҳридан 92 километр шарқда бўлган.

Кўпроқ янгиликлар