Истанбул савдо палатаси миллий валюта – турк лирасида ҳисоб-китоб қилишга ўтмоқда, деб айтди палата раҳбари Иброҳим Чаглар.

Унинг айтишича, Истанбул савдо палатаси ва у тақдим қилинган тузилмалар бутун мамлакат бўйича операцияларни турк лирасида амалга оширадилар.

Чаглар палатанинг барча аъзолари бунга амал қилишларига умид билдирди.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркиянинг душманлари бозор, валюталар курси ва фоиз ставкаларини манипуляция қилиш орқали Анқарага босим қўрсатишнинг сиёсий дастакларини қўллашга уринишаётганини айтганди. Эрдўған шунингдек аҳолини ўз пулларини миллий валютага ўтказишга чақирганди.