Меркель нутқи 11 дақиқалик олқишлар билан кутиб олинди

Жаҳон 07 Декабрь 2016 4091
Фото: DPA/ TASS

Германия канцлери Ангела Меркелнинг у бошқарадиган "Христиан-демократик иттифоқ" партиясининг Эссендаги йиғилишидаги нутқи партия аъзолари томонидан 11 дақиқа давом этган гулдирос қарсаклар билан кутиб олинди. Бу ҳақда The Huffington Post нашрининг немис версияси хабар бермоқда.

Таъкидланишича, канцлернинг нутқи  77 дақиқа давом этган. Меркель нутқини якунлагач, иштирокчилар унга 11 дақиқа қарсак чалишган.

Меркель бу вақт давомида йиғилганларга миннатдорчилик сифатида қўлини силкитиб қўйди, саҳнанинг у еридан-бу ерига бир неча марта бориб келди, бир неча марта стулга ўтириб-турди, бироқ "ҳеч нарса фойда бермади" – қарсаклар давом этаверди.

Нашрнинг таъкидлашича, делегатлар шунчаки қарсак чалишни тўхтатишни исташмаган, Меркель эса бу олқишлардан завқ олган.

Нашрнинг эслатишича, бу қарсаклар Меркель шаънига чалинган деярли энг узоқ давом этган қарсаклар бўлди. 2005 йилда Меркелга бундан ҳам узоқроқ вақт – 13 дақиқа  қарсаклар чалинган.

Партия шу тариқа ўз етакчисини қўллаб-қувватлашини кўрсатишни истаган.

Ушбу қурултойда Меркель партиянинг раиси сифатида қайта сайланди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар