НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Киевнинг мудофаа соҳасида салоҳиятни яратиш ва ўргатиш масалаларида қўллаб-қувватланиши кучайтирилишини айтди, деб хабар бермоқда «Интерфакс-Украина». 

«Европа Иттифоқи ва НАТО Украинани сиёсий ва амалий қўллаб-қувватлайди, биз мудофаа соҳасида ислоҳотлар ва модернизацияни амалга оширишда ёрдам бермоқдамиз. Бугун биз салоҳиятни яратиш, ўргатиш масалаларида кўмак кўрсатишда яқиндан ҳамкорлик қилишимизни айтамиз. Биз янада самаралироқ бўлишимиз мумкин", деб айтди Столтенберг НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 6 декабрдаги Брюсселдаги йиғилишида.

Ўз навбатида Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Европа Иттифоқининг Украинага ёрдами иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар ва коррупцияга қарши курашга қаратилганини айтди.