АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама ўзининг саккиз йил президентлик даврида таътил учун 85 млн доллардан зиёд маблағ ишлатган. Бу ҳақда The Daily Mail ёзмоқда.

Judicial Watch нашрига аён бўлишича, Обама оиласи йилига 10 миллион доллар маблағни дам олиш учун сарфлаган.

Кўрсатиб ўтилган сумма оиланинг хавфсизлигини таъминлашга, парвозларга, шунингдек, машина ҳамда меҳмонхона номерларига, АҚШ махфий хизмати ходимларига харажат қилинган.
Маълум қилишларича, бу сумма якуний эмас. Президент оиласи ҳар йили Гавайи оролида Рождество байрамини нишонлайди ва бу йил ҳам бундан мустасно эмас. Judicial Watch маълумотига кўра, оила 2015 йилги ана шундай байрамга 4,8 млн доллар маблағ сарфлаган.