Буюк Британия фуқароси Сача Денч ов қилиниши оқибатида сўнгги 15 йил ичида камайиб кетган оққушларга инсоният эътиборини қаратиш мақсадида Ла-Манш бўғозини парамоторда кечиб ўтди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.
ОАВ томонидан «оққуш-одам», дея эътироф этилган аёл ўз саёҳатини 2016 йилнинг сентябрь ойидан бошлаган эди. Денч ҳаттоки Буюк Британияга қишлаш учун учаётган оққушларнинг ёнгинасидан учиб ўтган.

У билан саёҳат давомида бир нечта кўнгилсизликлар содир бўлди. Масалан, Сача тиззасини жароҳатлаб олди. Бундан ташқари, Шарлотта номи берилган ва аёл томонидан махсус белгиланган қуш Эстониядаги ноқулай об-ҳаво шароити сабаб нобуд бўлди.

Сача Шарлоттанинг ўлимидан қаттиқ таъсирланди ва қишки кўчиш — қушлар учун оғир эканлигини ёдида қолдирди.