Daily Pakistan нашри Твиттердаги ўз саҳифасида Покистоннинг йўловчи самолёти ҳалокатга учраган видеони тақдим этди.

Маълумот учун: Читрал шаҳридан парвозни амалга оширган Pakistan International Airlines йўловчи самолёти Хавелиан яқинида ҳалокатга учраган. 40 нафардан ортиқ (тахминан 47 нафар) йўловчиси бўлган PK-116 самолёти Абботтобод яқинида изсиз йўқолган.