Украина фуқаролигини олган Михаил Саакашвили агар Украина президенти Пётр Порошенко уни фуқароликдан маҳрум қилиш қарорини қабул қилса, "аэропортнинг транзит ҳудудида яшашини" айтди. Ҳозир у Олий радага муддатдан аввал сайловлар ўтказилишига эришмоқчи. 

Бунгача сиёсатчи Порошенко унга икки маротаба бош вазир бўлиш таклифини билдирганини, энди эса уни фуқароликдан маҳрум қилиши эҳтимоли борлигини айтмоқда. Унинг айтишича, у Украинани тарк этмоқчи эмас.

Яқинда Грузиянинг собиқ президенти фейсбукдаги саҳифасида унинг "Янги кучлар ҳаракати" партияси сафига кирган фуқаролар сони ошганини маълум қилганди. "Биз энди 20 мингдан кўпроқмиз, бироқ асосийси миқдор эмас. Мен улар билан гаплашдим ва шуни айтмоқчиманки, мен ҳеч қайси бир давлатда сиёсий фаолларнинг бунчалик сифатли эканлигини кўрмаганман", деб айтди Одесса вилоятининг собиқ губернатори.

Саакашвили аввалроқ Одесса вилояти губернатори лавозимини тарк этганди.