Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони чоршанба куни юрак билан боғлиқ муаммо туфайли касалхонага олиб кетилди. Бу ҳақда Askanews портали хабар берган.

«Биз кўрикдан ўтказиш жараёнини якунламоқдамиз. Берлускони яқин орада касалхонадан чиқарилади», - дея хабар қилган Италия собиқ бош вазирининг даволовчи шифокори Альберто Дзангрилло.

Унинг сўзларига кўра, сиёсатчида юрак билан боғлиқ муаммолар мамлакатдаги сиёсий вазият сабаб пайдо бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Берлускони сентябрда ҳам Нью-Йорк шаҳрида юрак билан боғлиқ муаммолар сабаб касалхонага тушиб қолганди.