Трамп Пентагон раҳбари лавозимига Мэттис номзодини расман билдирди

Жаҳон 07 Декабрь 2016 4040
© REUTERS/ Mike Segar

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп генерал Жеймс Мэттис номзодини Пентагон раҳбари лавозимига таклиф қилди.

"Бизнинг ҳарбий стратегиямиз муваффақияти учун мудофаа вазирлигини бошқарадиган мос одам керак. Шунинг учун мен генерал Жеймс Мэттис номзодини Пентагон раҳбари лавозимига таклиф қилишимни эълон қилишдан хурсандман", деб айтди Трамп Шимолий Каролинадаги нутқида. Унинг чиқиши Fox News телеканали орқали намойиш қилинди.

Трамп Мэттисни "кўплаб йиллар давомидаги энг самарали фаолият юритган АҚШ генералларидан бири" деб атади.

Мэттис ҳозирда 66 ёшда бўлиб, унинг охирги иш жойи АҚШ марказий қўмондонлиги бўлган, у Яқин Шарқ ва Марказий Осиё учун жавоб берган. У бу лавозимда 2010-2013 йиллар давомида ишлаган.

Мэттис ҳарбий хизматни 1969 йилда АҚШ денгиз пиёдаси корпусида бошлаган. 1991 йилда Форс кўрфазидаги урушда, кейинроқ Афғонистондаги операцияда иштирок этган, 2003 йилдан Ироқда дивизия бошлиғи бўлган. Кейин эса денгиз пиёдаси корпуси ривожланишига жавоб берган, бирлашган кучлар қўмондонлигини бошқарган. Мэттис ҳарбий хизмати давомида "Қутурган ит" лақабини олган. Трамп у ҳақда гапирганда унинг айнан шу лақабини эслаб ўтган.

Мэттис истеъфога кетгач, илмий фаолият билан шуғулланган, General Dynamics мудофаа компанияси директорлар кенгаши таркибига кирган, қуролли кучлар ишлари бўйича бир қатор ноҳукумат ташкилотлари ишида иштирок этган.

Трамп президентлик ваколатларини 2017 йил 20 январда бажаришга киришади. Шундан кейин у вазирлар лавозимларига ўз номзодларини кўриб чиқиш учун АҚШ конгрессига таклиф қилади. 

Мэттисга қўшимча рухсат керак бўлади. Бу шу билан боғланганки, 1947 йилда АҚШда мудофаа вазири лавозимини 10 йилдан кўпроқ вақт ҳарбий хизматда бўлмаган шахс эгаллай олиши ҳақида қонун қабул қилинган. Ҳозирда бу муддат 7 йилни ташкил қилади. Мэттис эса истеъфога бор-йўғи 2013 йилда кетган, яъни у бу талабга жавоб бермайди.

Сенат бундай қарорни фақатгина бир марта – 1950 йилда қабул қилган, ўшанда мудофаа вазири лавозимини генерал Жорж Маршалл эгаллаган.
 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28025 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14915 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56027 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 612 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 609 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2323 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 617 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 617 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 840 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар