Туркияда долларни лирага алмаштирганларга бепул қабр тошлари ваъда қилинди

Жаҳон 07 Декабрь 2016 9229

Туркиянинг Бурса шаҳрида яшовчи қабр тошларини тайёрловчи устахона эгаси лира курсини барқарорлаштириш учун валюта алмаштиришга рози бўлган  буюртмачиларнинг қабр тошларини бепул тайёрлаб беришга ваъда берди. The Hurriyet Daily News шу ҳақида маълум қилди

Фирма раҳбари Энес Аланнинг изоҳлашича, у бундай ишга ватанпарварлик ҳисси юзасидан, мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўл урмоқда. 

"2 минг долларни турк лирасига алмаштириб, чекини бизга тақдим этган кишиларга 750 лирага баҳоланувчи қабр тошини бепул тайёрлаб берамиз, - дея ваъда берди Алан. - Биз ҳаттоки мозорга ҳам тошни ўзимиз етказиб берамиз". 

Аланнинг сўзларига кўра, буюртмачилар унинг ташаббусига ижобий муносабат билдиришмоқда, зеро улар ҳам мамлакат ва унинг иқтисодиётини ҳимоя қилиш тарафдоридир. Баъзи харидорлар чекларни келтиришган, лекин қабр тошини бепул олишдан бош тортишган. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар