«UZDIGITAL TV» компанияси 2009-йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги пайтда жисмоний ва юридик шахсларга рақамли телевидение хизматларини кўрсатаётган етакчи провайдерлардан биридир, шунингдек, бугунги кунда юқори сифатли телеканаллар сонини кўпайтириш ва қамров ҳудудини мунтазам кенгайтириш бўйича ютуқларга эришмоқда.

«UZDIGITAL TV» компанияси 2012-йилдан бошлаб “Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтишга доир Давлат дастури” ни амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Мазкур дастур доирасида, 2016-йилнинг 1-декабридан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида синов тариқасида телеканаллар сони 60 тага етказилди. Шулардан бир нечтаси HD форматдаги телеканаллардир.

Қўшимча каналларни кўриш учун абонентлар «Miks» тарифига уланган бўлишлари ва асосийси DVB-T2 стандартида ишлайдиган қурилма (тюнер)га ёки DVB-T2 стандартида ишлайдиган замонавий телевизорга эга бўлишлари керак. 

DVB-T2 стандартининг асосий устунлиги радиочастота спектридан унумли фойдаланиш ва юқори сифатли телеэшиттиришга эришиш имкониятини таъминлашидадир. Айнан шунинг учун DVB-T2 стандартидан фойдаланиб эфирни кенгайтириш йўли билан янги телеканаллар қўшиш имконияти мавжуд бўлади. 

Батафсил маълумот учун: http://uzdtv.uz/ru/tariff 
«UZDIGITAL TV» Юқори сифатли телевидение!

Реклама ҳуқуқи асосида.