Венесуэлада АК-103 автоматларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод 2019 йилда ишга туширилади. Бу ҳақда РФ бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин Россия-Венесуэла юқори даражадаги комиссияси йиғилиши якунларига кўра маълум қилган.
"2019 йилда АК-103 автоматлари ва уларга мўлжалланган ўқ-дориларни ишлаб чиқариш тўла ҳажмда амалга оширилади", - деган бош вазир ўринбосари.

Унинг аниқлик киритишича, "икки-уч йил аввал бўлган баъзи бир муаммоли масалалар ҳал этилди".

Рогозиннинг сўзларига кўра, автоматларни ишлаб чиқариш бўйича барча керакли ускуналар етказиб берилган.