"Суонси" жамоасининг афсонавий футболчиси Ли Трандл пенальти тепишда яна бир айёрона усулни намойиш қилиб берди.

У тўпга югуриб келиш ўрнига тўп олдига келиб, уни нуқтага тўғриламоқчи бўлгандек ҳаракат қилади ва қўлини тўпдан узар-узмас тўпни дарвоза тўрига йўналтиради. Бу ҳолатда эса дарвозабон жойидан қимирлашга ҳам улгурмайди.