“Реал” футбол клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан жамоа ярим ҳимоячиси Хамес Родригес билан яхши муносабатда эканини айтиб ўтди. Бу ҳақда Tribuna.uz ёзмоқда.

«Мен Хамесга қойил қоламан. У машғулотларда қатнашиб, жамоанинг бир бўлагига айланган. Кам ўйин амалиётига эга бўлсанг, жамоани ўзгартириш ҳақида ўйлайсан. Бироқ бу футболчи мен учун жуда муҳимдир. Албатта, у кўпроқ ўйнашни хоҳлайди, бироқ менга жамоанинг ҳар бир ўйинчиси муҳим», - дея Зиданнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Аввалроқ, испан ОАВ Родригес ўзининг жамоадаги ҳолатидан норози экани ва Зидан унга жиддий муносабатда бўлмаётганидан хафа экани ҳақида хабар берганди.

Маълумот учун, Хамес Родригес Испания чемпионатининг жорий мавсумида етти учрашувда майдонга тушиб, битта тўп киритди ҳамда иккита голли узатмани амалга оширди.