Мангохай (Янги Зеландия) қишлоғи қирғоқларида дам олаётган кишилар билан тўла бўлган қайиқ ёнидан баҳайбат тошбақа сузиб ўтди. Жонивор тасвирланган видеоёзув Pippa Partington фойдаланувчиси томонидан Mangawhai Locals Facebook Page саҳифасида чоп этилди.

Тошбақанинг аниқ оғирлиги ва ўлчами номаълум. Бироқ, Mashable’нинг ёзишича, жонивор седан билан бир хил ўлчамда катталикда бўлиши мумкин.