Barakah Hills деб номланган мультфильмнинг асосий қаҳрамонлари Абдуллоҳ ва унинг оиласи этиб тасвирланди.

The Telegraph нашрининг ёзишича, Австралиядаги мусулмон етакчилари One4Kids компанияси томонидан суратга олинган “Пеппнинг чўчқачаси” мультфильмини қўллаб-қувватлашган. Картинанинг бош қаҳрамонлари Barakah Hills шаҳрида яшовчи Абдуллоҳ ва унинг оиласи этиб тасвирланган.

Бундан ташқари, компания томонидан ишланган ушбу мультфильм орқали болалар араб тилини ҳам ўрганишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз: 2014 йилда Буюк Британия мусулмонлари “Пеппнинг чўчқачаси” мультфильмига қарши чиқишган эди. Улар буни “Исломни ҳақорат қилиш”, деб ҳисоблашган.