Австралияга қизил чумолилар таҳдид солмоқда

Жамият 08 Декабрь 2016 6756
Фото: depositphotos.com

Австралияни қизил ёрқин чумолилар босиб кетди, деб хабар қилмоқда BBC. Улар энг катта маҳаллий зараркунанда бўлиши ва уларнинг мамлакатга етказган зарари ёввойи қуён, қамишзор бақалари ҳамда тулкиларнинг биргаликдаги талофатидан ортиб кетиши мумкин. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, чумолилар чақишидан сўнг юз берадиган анафилактик реакциялар сони бир йилда 3 мингга етади. 

Қизил чумолилар 2001 йилда Брисбен денгиз порти орқали Австралияга кириб келган. Улар Квинсленд жануби-шарқини ишғол қилиб бўлган ва эндиликда Янги Жанубий Уэльс томон йўналмоқда. Қизил чумолиларнинг заҳри аллергик реакцияларга сабаб бўлиши, айрим ҳолларда ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилиши мумкин. Хусусан, АҚШда ушбу ҳашарот чақишидан 80 дан ортиқ ўлим ҳолати рўйхатга олинган. «Бу чумолилар иқтисодиётга, атроф-муҳитга, соғлиқни сақлаш тизими ва бизнинг турмуш тарзимизга зиён етказади», – дейди агрессив турлар бўйича кенгаш директори Эндрю Кокс. 

Қишлоқ хўжалиги федерал вазирлиги вакили Барнаби Жойснинг сўзларига кўра, бу турдаги чумолиларга қарши 328 млн доллар сарфланган. 

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар