Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ўйинларига якун ясалди.

Е гуруҳида «Тоттенҳэм» чемпионлар лигаси баҳорги мавсумига йўлланмани қўлдан чиқаргач, фақатгина Европа лигаси учун умид сақлаб қолганди. «Уэмбли»да кечган учрашувда Почеттино шогирдлари ЦСКАни мағлубиятга учратиб бу масалани ҳал қилишди.

Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларни бўлишиб олган «Монако» ва «Байер» ўзаро ўртоқлик учрашувига тенг ўйин ўтказишди. Асосан йирик ҳисобдаги ғалабалари билан бу мавсумда ёдда қолаётган «Монако» ўзи ҳам шундай мағлубиятга учраши мумкинлигини кўрсатди. – 0:3.

Гуруҳда «Монако» биринчи, «Байер» иккинчи ўрин билан ЕЧЛ плей-оффи йўлланмасини қўлга киритди. ЦСКА учун евромавсум шу ерда тугади.

Чемпионлар лигаси. 6-тур

Е  гуруҳи

Тоттенхэм (Англия) – ЦСКА (Россия) 3:1 (2:1)
Голлар:
0:1 – 33 Дзагоев, 1:1 – 38 Алли, 2:1 – 45 Кейн, 3:1 – 77, автогол Акинфеев.
Тоттенхэм: Льорис, Вертонген, Роуз, Уокер, Эриксен, Ваньяма (Алдервейрелд, 68), Уинкс, Дайер, Алли, Сон Хёнг Мин (Нкуду, 62), Кейн (Онома, 83).
ЦСКА: Акинфеев, Березуцкий, Щенников, Набабкин, Березуцкий, Натхо, Дзагоев, Головин (Чалов, 46), Тошич (Гордюшенко, 71), Миланов, Траоре (Страндберг, 79).
Огоҳлантиришлар: Щенников (31), Березуцкий (63).

Байер (Германия) – Монако (Монако) 3:0 (1:0)
Голлар:
1:0 – 30 Юрченко, 2:0 – 48 Брандт, 3:0 – 82, автогол де Санктис.
Байер: Ўзжан, Едвай, Венделл, да Кошта, Драгович, Юрченко (Хенрихс, 76), Баумгартлингер, Брандт (Круз, 71), Чалханўғлу (Арангис, 67), Кисслинг, Эрнандес.
Монако: де Санктис, Раджи, Диалло, Туре, Жемерсон, Моутинью, Ндорам, Бошилья (Траоре, 67), Дирар, Каррильо (Лемар, 79), Жан (Жермен, 76).
Огоҳлантиришлар: Жемерсон (23), Бошилья (41), Жермен (88), Драгович (88).