Филиппин президенти Родриго Дутерте АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқотдан олган таассуротлари ҳақида гапира туриб, Трампнинг овози ва талаффузи ўхшатиб, унга тақлид қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги. 

Аввалроқ Трамп ва Дутерте ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган, мулоқот давомида Дутерте Трампни АҚШдаги сайловлардаги ғалаба билан табриклаган.

"Президент Дутерте, сен мардсан. Сени танқид қилаётган америкаликлар туфайли сен ташвишланаётганингни биламан. Бироқ сен барибир азаматсан, шундай давом этавер", деб Дутерте Трамп билан президент саройидаги учрашувидаги унинг айтган гапларига тақлид қилди. 

Дутерте Трампнинг сўзларини унга хос тарзда баён қилишда давом этиб, "АҚШ ва Мексика чегарасидаги муаммо"ни ҳам эслаб ўтди.

"Сен Вашингтон ёки Нью-Йоркда бўлсанг, мени топ ва биз бирга қаҳва ичамиз. Балки сен бу муаммони ҳал қилиш борасида бирор таклиф бера оларсан, жин урсин", деб Филиппин президенти Трампга тақлидини давом эттирган.

Дутерте Трамп билан мулоқотдан кейин ўзини "авлиёдек" ҳис қилаётганини айтди. Аввалроқ Трамп Дутерте билан суҳбат давомида унинг гиёҳвандфурушликка қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтган ва уни 2017 йилда Оқ уйга келишга таклиф қилган.