Daimler компанияси ва Голландия полицияси 300 та махсус Mercedes-Benz Sprinter 316 CDI автомобилини етказиб бериш бўйича келишувга эришди.

Голландия полицияси аввалроқ Mercedes-Benz Sprinter 316 CDI фургонларида синов ўтказган эди. Синов ўтгач, улар машинанинг яхшилигини, жумладан, гидротрансформаторнинг аъло даражада ишлашини, кичик радиусда ҳам бурила олишини ва ёнилғини тежаб сарфлашини эътироф этишди.

Компаниянинг маълум қилишича, фургон 100 км. масофага 7,1 литр ёнилғи сарфлайди. Биринчи махсус машина Голландия полиция участкаларидан бирига етказилган.