«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе клуб раҳбарияти билан ўғлининг янги шартномаси борасида музокара ўтказиш учун Каталонияга келди. Бу ҳақда Onda Cero манбасига таянган ҳолда sport.es хабар тарқатди.

Амалдаги шартнома муддати 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган. Бу шартнома ҳамон узайтирилмагани боис, ярим йилдан буён Месси жамоани тарк этиши ҳақидаги хабарлар тинмайди.

Бундан аввалроқ томонлар "эл-класико"дан кейин янги йилгача бўлган муддатда муҳокамани тугатишни режалаштираётгани айтилганди.

Тахминларга кўра, янги шартнома муддати 2021 йилгача бўлади.