Ҳиндистон ҳукумати вазни 500 килограмм бўлган мисрлик аёлга ёрдам беради

Жамият 08 Декабрь 2016 16166

Ҳиндистон ички ишлар вазири Сушма Свараж 500 килограммли мисрлик аёл Эман Аҳмад Аб Ал Атига виза олишда ёрдам берди. У ҳиндистонлик шифокорлар ёрдамидан умидвор, деб хабар берди International Business Times нашри.

Фото: @SushmaSwaraj

Бариатрик жарроҳлик бўйича мутахассис Муффазал Лакдаваланинг айтишича, у билан Эман Аҳмаднинг синглиси боғланган. «У танишларидан мен семизликдан азият чекувчи кишиларни жарроҳлик йўли билан даволашим ҳақида эшитган, - аниқлик киритди у, - Улар камбағал оила ва Қоҳирадан Мумбаига бўлган рейс уларга жуда қимматлик қилади. Шунинг учун мен уларнинг визаси масаласида ёрдам беришни сўраб мурожаат қилдим. Маблағ йиғишни эса ўз зиммамга олдим».

Тиббий визани олиш учун элчихона 20 йилдан бери каравотдан турмаган аёлнинг шахсан ўзи келишини талаб қилди. Бу масалани ҳал қилиш учун эса шифокор Twitter орқали Ҳиндистон ички ишлар вазири Сушма Сваражга мурожаат қилган. «Биз унга ёрдам берамиз», - дея айтиб ўтди амалдор.

Кейинроқ 500 килограммли мисрликка виза берилгани ҳамда у Мумбаига жарроҳлик амалиётидан ўтиш учун келаётгани маълум бўлди.

Times of India маълумотига кўра, Мисрнинг 36 ёшли фуқароси организмида безлар фаолиятининг нотўғри ишлаши оқибатида жуда кўп миқдорда суюқлик йиғилиб қолади. Эман Аҳмад 11 ёшга тўлганида 500 килограмм вазнга эга бўлган. У мустақил равишда ҳаракат қила олмайди ва ўшандан бери Искандария шаҳридаги уйидан ҳеч қаерга чиқмаган.
 

Кўпроқ янгиликлар