ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати форматини ўзгартиришнинг ёмон томонларини кўрмаяпти. Унинг фикрича, ЖЧ иштирокчилари сони ошиши футбол ривожи учун катта имкониятлар беради.

У 2026 йилги жаҳон чемпионатидан бошлаб иштирокчилар сонини 48тага етказиш, мусобақани 3та жамоадан иборат 16та гуруҳда ўтказишни режалаштирмоқда.

«Янги формат бўйича мусобақа аввалгидек 32 кун давомида ўтказилади. Стадионлар сони ҳам ҳозиргидагидек 12та қолади. Бу терма жамоаларга ортиқча қийинчилик туғдирмайди. Клубларнинг тақвимларига ҳам таъсир кўрсатмайди. Бу ташаббуснинг салбий томонларини кўрмаяпман. Аксинча, дунё футболининг ривожланиши учун жуда катта туртки бўлади. Шунда шу вақтгача мундиалда иштирок эта олмай келаётган терма жамоалар ниҳоят мундиал иштирокчисига айланиши мумкин», деган Инфантино ФИФА саммитида.