Қиролича Елизавета II ва унинг оиласи антиқа кийимларда тақдим қилиндилар

Жаҳон 08 Декабрь 2016 5430
Фото: madametussauds.com

Жорий йилда барча истовчилар яқин масофадан Янги йил либосларини кийиб олган Британия қироллик оиласини томоша қилишлари мумкин. Қиролича Елизавета, унинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп, шаҳзода Чарльз ва унинг рафиқаси Камилла, шаҳзода Уильям ва малика Кейт ҳамда шаҳзода Гарри Янги йил мавзусидаги ажойиб свитерларда омма олдида гавдаланишади. Бироқ ростини айтганда, қироллик оиласи аъзолари билан саройда эмас, балки Лондондаги Тюссо хоним музейида мумдан ишланган нусхалари билан учрашиш мумкин.

Гап шундаки, жорий йилда музей антиқа хайрия акциясини ўтказишга қарор қилди. Қироличанинг рухсати билан қироллик оиласи барча аъзоларининг мумдан ишланган нусхалари яқинлашиб келаётган Рождество услубидаги либосларга кийинтирилдилар. Қизиғи, Кейт ва Уильям ажралмас жуфтлик эканликларига ишора қилиниб, битта яхлит катта свитерга буркантирилдилар. Гаррига эса унинг Жанубий қутбга экспедицияда иштирок этганига ишора сифатида қувноқ пингвин кўринишидаги тўқ яшил свитер насиб этди. Ҳаттоки қироличанинг севимли итларига ҳам свитерлар яратилди. Қироличанинг ўзига эса итларидан бирининг бошига тож кийдирилган тасвири туширилган свитер кийгазилди.   

Қироллик оиласининг бу мум ҳайкалларини декабрь давомида томоша қилиш мумкин. Акция ташкилотчиларининг фикрича, бу антиқа манзара қўшимча ташриф буюрувчиларни жалб қилади. Бундан ташқари, қироллик уйи аъзолари билан муайян ҳақ эвазига суратга тушиш мумкин бўлади. Тадбирдан тушган барча пуллар ночор давлатларда яшовчи муҳтож оилаларнинг фарзандлари таълим олиши ва даволаниши учун маблағ йиғувчи Save the Children жамғармасига ўтказилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар