Мил Гибсоннинг «Виждоний сабабларга кўра» фильми Австралия кинематография ва телевидение тақдимотида юқори мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда Deadline хабар бермоқда.

Ҳарбий драма бешта йўналиш бўйича мукофотларни қўлга киритган. Булар сирасига «Энг яхши фильм», «Энг яхши режиссёрлик иши» ва «Энг яхши оригинал сценарий» йўналишларини киритиш мумкин.

Бундан ташқари, Эндрю Гарфилд «Энг яхши актёр», Хьюго Уивинг эса «Иккинчи пландаги энг яхши актёр» йўналишларида ғолиб бўлишган.