Моуриньо «МЮ» учун Европа Лигаси ва АПЛдан қайси бири муҳимлиги ҳақида айтди

Спорт 08 Декабрь 2016 5539

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Лигасининг гуруҳ босқичида Луганскнинг «Заря» клубига қарши кечадиган учрашув олдидан батафсил интервью берди.

- «Заря»га қарши илк учрашув сизларга катта қийинчиликлар туғдирганди. Олдиндаги учрашув олдидан хавотирлар борми?

- Ҳа, «Заря»га қарши ўз майдонимиздаги биринчи учрашув бизга етарли даражада оғир ўтганди. Ўшанда рақиб ҳам анча қийналган. Олдиндаги ўйин биз учун жуда муҳим. Биз Европа Лигасида қолишимиз керак. Шунга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, рақиб ҳам майдонга борини ташлайди. Бизда дам олиш ва тайёрланиш учун фақат бир кун бўлди. Аммо яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бизга ғалаба жуда зарур.

- Сизга қайси бири муҳимроқ — Англия премьер-лигасими ёки Европа Лигаси?

- Ҳамиша навбатдаги ўйин энг муҳими бўлади. Бугун мен сизга Европа Лигаси муҳим дейман, бу ўйиндан ўтиб олганимиздан кейин премьер-лига муҳимлигини айтаман.

- Биринчи ўйин вақтида ўз ёрдамчиларингиз билан зиддият юзага келганди…?

- Бу саволга жавоб қайтармайман.

- Вернидуб («Заря» бош мураббийи) матбуот анжуманида сиз дунёнинг энг яхши мураббийи эканингизни ва сизнинг клубингизда амалиёт ўташни исташи ҳақида айтди.

- Буни эшитиш ёқимли, аммо мен ўзимни энг зўр деб билмайман. Бундай мураббий йўқ. Чемпионатнинг энг яхши мураббийи бўлади, аммо дунёнинг энг яхши мураббийи бўлмайди. У мендан нимадир ўрганса, мен ҳам ундан нимадир оламан. Мен ҳар бир ўйинда ўз ҳамкасбларимдан қандайдир сабоқ оламан. Агар эртага рақиб ўйинида нимадир янги нарса кўрсам, бундан хурсанд бўлардим.

- Сизнинг жамоангизда вазиятларни голга айлантиришдаги салбий кўрсаткичлар сабаби нимада? Балки, бу психология билан боғлиқдир?

- Йўқ, бу ўйинда бўладиган вазиятлар.

- Сиз қўриқчилар ёллабсиз. Одесса сиз учун шунчалар хавфлими?

- Мен ҳаммаси яхши бўлишини истайман. Яхши меҳмонхона ва яхши тушлик сўрадим. Булар энг муҳимлари(кулади). Сизга аниқ маълумотлар етказишмабди.

- Интернетда сизнинг жамоанингиз ўйини ҳақида жуда ёмон фикрлар билдирилмоқда…

- Ҳамма ўз фикрини баён қилиши мумкин. Биз «Фейеноорд» билан сафар ўйинида ютишимиз керак эди, ўйинда устунлик қилгандик. «Фенербаҳче»да ҳам ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо ютқаздик. Биз Европа Лигасида қолишимиз учун эртага очко олишимиз керак.

Моуриньо УЕФАдан норози

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар