«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо  Европа лигасининг 6-турида Луганскнинг «Заря» клубига қарши учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди.

У Одесса шаҳридаги майдон газони ҳолатидан норозилигини билдирган. «Заря»га қарши ўйин шу стадионда ўтказилади.

«Бу стадион майдони музлаган ва жуда сирпанчиқ ҳолатга келган. Менимча, УЕФА йилнинг бу даврида Украина ва Шарқий Европанинг бошқа мамлакатларида майдон ҳолати қай даражада бўлишини яхши билади. Агар жамоалар манфаатини ҳисобга олганида, декабрь ойи ўртасида бу ерда ўйин ўтказмаган бўларди.

Бу жиддий муаммо. Улар (майдон эгалари) газон ҳолатини яхшилаш учун ҳаракат қилишди, аммо улар мўъжиза содир эта олишмайдику. Барчаси яхши тугашига умид қиламиз», - дея Моуриньонинг сўзларини келтирган Sky Sports.

«Заря» - «Манчестер Юнайтед» баҳси Тошкент вақти билан 8 декабрь, соат 23:00да бошланади.