“Кассини” фазовий станцияси юқори орбитадан туриб Ерга илк фотосуратларни жўнатди. Бу ҳақда НАСА хабар бермоқда.

Янги суратларда Сатурннинг шимолий яримшари юқори атмосферасида юзага келган бўрон тасвири акс этган. Унинг кўриниши олтибурчак шаклини эслатиб юборади.

Олимлар яқин вақтлар ичида станция томонидан Сатурннинг ташқи халқалари орқали туширилган янги суратларни олишдан умид қилишмоқда.

Маълумот учун: жорий йилнинг ноябрь ойида 12 йилдан буён Сатурн ва унинг йўлдошларини ўрганувчи “Кассини-Гюйгенс” илмий миссияси якуний босқичга кирди.