Неймар «Олтин тўп»га ким ҳақли эканини айтди

Спорт 08 Декабрь 2016 10925

«Барселона» ҳужумчиси Неймар 2016 йилги «Олтин тўп» совринига ким лойиқлиги ҳақида фикрларини айтди.

«Ким ғолиб чиқишини билмайман. Мен учун бу совринга муносиб битта номзод бор - бу энг яхши ўйинчи, яъни Месси. Агар футбол ва ўйин сифати борасида гапирсак, бу Лео.

Роналду - жуда кучли футболчи. Мен Роналдуни қаттиқ ҳурмат қиламан, аммо «Олтин тўп»га Месси муносиб деб ўйлайман», - дея Неймарнинг сўзларини келтирган Gol телеканали сайти.

Айни вақтда бу мукофот учун Роналду ва Мессидан ташқари, Антуан Гризманн даъвогар.

Бундан олдинроқ нашрларда «Олтин тўп» Роналдуга топширилиши, унинг ўзи ҳам бу ҳақда хабардор қилингани ҳақида айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилдан йилнинг энг яхши футболчисига «Олтин тўп» France Football топшириладиган бўлди.

France Football журнали 1956 йилдан бошлаб «Олтин тўп» мукофотини энг яхши футболчига топшириб келган эди. 1988 йилда эса ФИФА «Йил футболчиси» мукофотини жорий этди.

2010 йилда журнал таҳририяти ва ФИФА беш йиллик шартнома имзолаган эди. Унга кўра, ФИФА миллий терма жамоаларнинг мураббийлари, сардорлари ва ОАВ вакиллари овози орқали «Олтин тўп» мукофотини топшириб бориши кўзда тутилган эди.

«Олтин тўп» мукофотини ФИФА топширишни бошлаганидан буён унга фақатгина икки футболчи — «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси (2010, 2011, 2012, 2015) ҳамда «Реал» етакчиси Криштиану Роналду (2013, 2014) қўлга киритган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар