Pinngle бепул мессенжери «Янги Йил Pinngle билан» танловини эълон қилади

Технология 08 Декабрь 2016 7171

Биз узоқ масофалар – турли шаҳарлар, мамлакатлар ва ҳатто турли қитъалардан туриб дўстларимиз ва яқинларимизни кўришни, уларнинг овозини эшитишни истаймиз. Кучсиз интернет ёрдамида дунёнинг ҳар қандай нуқтаси билан доимий алоқада бўлиш хомхаёлдай кўриниши мумкин. Бироқ энди бундай эмас: фойдаланувчиларнинг реал ҳаётдаги заиф томонлари ва муаммоларини ўрганган ишлаб чиқарувчилар реал вазиятларга мослаша олувчи маҳсулотни яратди ҳамда энг ноқулай алоқа шароитларида ҳам барча функцияларни жуда яхши уддалай оладиган сервисни тақдим этди. 

Агар смартфонингизда Pinngle бепул мессенжери бўлса, унда хомхаёл реал ҳаётга айланади. UHD форматидаги юқори ечимга эга аудио- ва видео қўнғироқларни амалга ошириш ҳамда ўтказиш қобилияти паст бўлган GPRS/EDGE/2G уяли алоқа тармоқларида овоз сифати ва тасвир пикселизациясини йўқотмаган ҳолда ишлаш имконини беради. Бошқача қилиб айтганда, интернет тезлиги қай даражада паст бўлишидан қатъий назар алоқа сифати ҳар доим аъло даражада бўлади, чунки Pinngle бошқа сервислар ишлай олмайдиган жойларда ҳам ишлайди. Pinngle’нинг ушбу хусусияти айниқса янги йил кечасида долзарблик касб этади. Байрам куни барча алоқа каналлари ўз яқинлари ва дўстларини табрикламоқчи бўлган кишиларга тўлиб кетади. Шу боис, Pinngle мессенжерига эга кишилардан фарқли ўлароқ, байрам табригини ҳамма ҳам етказа олмаслиги мумкин. 

Янги йил арафасида Pinngle ҳозирнинг ўзидаёқ ўзининг янги йил кайфиятини бутун дунё бўйлаб тарқалган дўстлари билан баҳамлашишга тайёр бўлган кишилар учун танлов эълон қилади. Танловнинг муҳим шарти – уйда, гилам устида эмас, балки турли ғаройиб жойларда, яъни нафақат сиз учун, балки бошқа фойдаланувчилар учун ҳам қизиқарли бўлган жойларда видеоалоқа форматида мулоқот қилиш.

Танловда қатнашиш учун қуйидагилар зарур: 
1. Телефонга Pinngle’ни ўрнатиш (Google Play ёки AppStore’дан юклаб олиш) 
2. Иловада аккаунт яратиш ва дўстларни Pinngle’дан фойдаланишга таклиф этиш 
3. Дўстингиз билан видеочат яратиш ва бор маҳоратингизни ишга солган ҳолда ушбу суҳбатнинг ўзгача скриншотини олиш 
4. Скриншотни Facebook ёки Instagram’даги ўз аккаунтингизга жойлаштириш ва фотони #Pinngle2017 хештеги билан қайд этиш 
5. Facebook ва Instagram’даги Pinngle Uzbekistan саҳифаларига обуна бўлиш

Ҳаммани ўз скриншотингиз билан ҳайратда қолдиринг. Эсингизда бўлсин: суҳбатдошингиз исталган киши бўлиши ва у исталган жойда туриши мумкин, асосийси унинг смартфонига Pinngle ўрнатилган бўлиши керак! Pinngle билан нималар қила олишингизни бутун жаҳонга намойиш этинг!

Энг ёрқин, байрамона кайфиятдаги, ғаройиб ва креатив скриншотларнинг 3 нафар муаллифи қимматбаҳо совғаларни қўлга киритади: 
1-ўрин - Samsung A5 смартфони 
2-ўрин - Samsung Galaxy Tab 3 планшети 
3-ўрин – портатив зарядловчи қурилма (power bank) 

Фотосуратлар 26-декабрь Тошкент вақти билан соат 00.00 гача қабул қилинади. Танлов натижалари 28-декабрь куни Facebook ва  Instagram саҳифаларида эълон қилинади. 

Pinngle мессенжерининг афзалликлари ҳақида яна бироз сўз юритамиз: 
• Ушбу илова телефонингизнинг қувватини тежайди, у (мессенжер аналоглари билан таққослаганда) 1.5 баравар кўпроқ ишлайдиган бўлади 
• Бир вақтнинг ўзида бир нечта мессенжерни ишлатувчи фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, Pinngle билан ишлаганда аппарат қизиб кетмайди. 
• Илова дунёнинг ҳар қандай рақамига аудио- ва видео қўнғироқларни амалга ошириш имконини беради, бунда у сизни ажойиб сифатли овоз ва тасвир билан таъминлайди 
• Pinngle’нинг охирги версияси жиддий тестдан ўтказилиб, илова билан ишлашда ҳеч қандай муаммоларни кўрсатмади 
• Оддий рўйхатдан ўтиш жараёни, ҳатто техник жиҳатдан унча билими бўлмаган фойдаланувчилар учун қулай ва содда функционал 
• Илова мессенжернинг барча имкониятларини тақдим этади: бепул чат, Pinngle фойдаланувчилари ўртасида хабарлар, фотосуратлар, файллар, жойлашувлар ва бошқа маълумотлар билан тезкор алмашиш 
• Pinngle интернетингизни тежайди – сиз паст трафик режимини ёқишингиз мумкин, бунда трафик истеъмоли алоқа сифатини йўқотмаган ҳолда минимумгача камаяди 
• Pinngle’да хавфсизликнинг юқори даражаси кўзда тутилган: верификация телефон рақамингизга СМС ёки аудио қўнғироқ орқали амалга оширилади 
• Pinngle’да чапақай фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун клавиатура тугмачаларини алмаштириш мумкин 
• Pinngle’да ишлар экансиз, махфийлик созланмаларидан фойдаланишингиз, яъни ўз мақомингизни ва хабарлар мақомини бошқаришингиз, блокировка қилинган контактларнинг қора рўйхатини яратишингиз, Pinngle’га қўшилган янги фойдаланувчилар ҳақида билдиришлар олишингиз мумкин 
• Pinngle’га қўшилар экансиз, телефонингиздаги ёки Telegram’даги бевосита контактларингиз орасидан абонентларни таклиф этишингиз мумкин

Pinngle ҳақидаги батафсил маълумот http://promo.pinngle.me/uz.html ресурсида берилган. 
Apple iPhone, iPad ва Android қурилмалари учун Google Play ёки AppStore’дан мессенжерни юклаб олиш 
Pinngle билан биргаликда доим алоқада қолинг!

Реклама хуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар