Сўров: Ўзбекистоннинг Янги бош вазири ким бўлади?

Ўзбекистон 08 Декабрь 2016 107804

13 йилдан буён Ўзбекистон ҳукуматини бошқариб келган Шавкат Мирзиёев 2016 йил 4 декабридаги Президент сайловида 88,61 фоиз овоз тўплаб ғолиб чиқди. Янги сайланган президентнинг инаугурация маросими янги йилгача бўлиб ўтиши айтилган.

Айни вақтда Ўзбекистон аҳолиси ҳукуматга янги бош вазир келишини кутмоқда.

Тафсилот.uz сайтининг эслатишича, Бош вазир лавозими Ўзбекистонда 1992 йил 4 январда вице-президент лавозими тугатилиши ортидан ташкил этилган эди.

Ўзбекистон Конституциясининг 98-моддасига кўра Бош вазир:

— Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;

— Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;

— халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради;

— Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Ўзбекистоннинг навбатдаги бош вазири ҳам Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакили бўлади.

2014 йил 21 декабрда ўтказилган парламент сайлови якунларига кўра Ўзбекистон Либерал-демократик партияси энг кўп − 52та депутатлик ўрнига эга бўлиб, Конституциянинг 98-моддасига биноан бош вазир номзодини илгари суриш ҳуқуқини қўлга киритган, партия Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурган ва у кўп ўтмай президент томонидан лавозимга қайта тасдиқланганди.

Кун.uz сайти айни вақтдаги долзарб масалага ўқувчилари эътиборини тортиб, бу борада сўровнома ташкил қилди. Қуйидаги сўровномада сайт ўқувчилари келтирилган эҳтимолий номзодлар орасидан ўз танловларини амалга ошириши ва жамоатчилик фикрини ифодалашда ҳисса қўшишлари мумкин.

- Комилов Абдулазиз Ҳафизович — Ташқи ишлар вазири 

- Азимов Рустам Содиқович — Молия вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари

- Орипов Абдулла Ниғматович — Бош вазир ўринбосари 

- Зокиров Ботир Эркинович – Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, Бош вазир ўринбосари

-  Розуқулов Улуғбек Убайдуллаевич — «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси, Бош вазир ўринбосари

- Икромов Адҳам Илҳомович — Бош вазир ўринбосари

- Иброҳимов Ғуломжон Иномович — Бош вазир ўринбосари

- Бошқа номзод

Овоз беринг

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар